Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздан кейинги амал

19:37 / 17 февраль | Izzatulla | 1167

Ассалому алайкум! Намоз ўқишда мен Аллоҳга, пайғамбарларимизга, чорёрларга, азиз авлиёларга, ўтганларни руҳи покига бағишлайман. Аммо ўйланиб қолдим намоз фақат Аллоҳга бағишланадими деб. Шунга қолганларни ҳам қўшиш керакми ёки умуман мумкин эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри ўйлабсиз. Фарз намозни ҳеч кимга бағишланмайди. Аллоҳ буюргани учун Аллоҳнинг розилиги талабида адо қилинади. Бошқа нафл ва қўшимча ибодатларни савобини бағишлаш мумкин. Сиз айтган ҳолат эса отангиз бир ишга буюрса ўшани қилиб отангизга “Ота шу ишни сизга бағишладим” дейишга ўхшайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat