Ассалому алайкум! 2 ёшу 5 ойлик қизим шамоллаб қолди. Отам даво бўлади деб ит гўшидан шўрва бермоқчи бўлди. Ман бу ҳаромлигини айтиб буни бермаслигини айтдим. Отамни қаттиқ жаҳли чиқди ва бундан кейин ман билан маслаҳатлашмагин, мани отам демагин, отам ўлган деб ҳисоблагин деди. Астағфируллоҳ ман отамга оқ бўб қолмадимми? Жуда қаттиқ қўряпман.
– Ва алайкум ассалом! Оқ бўлмайсиз. Бошқа ҳалол дорилар турганида ит гўштини бермаслик керак. Ит гўштини еб катта бўлганлар ота-оналарини итдек “тишлаётган”ларини кўриб турибмиз. Валлоҳу аълам!