Ҳазрат бизнинг масжидимизнинг имом ноиби ҳам қори, ҳам илмли. У киши масжидда ўзлари бўлсалар, доимо имомликка ўзлари ўтади. Лекин Қуръонни катта тажвид устозларидан ўтказмаганлари сабабли, ҳарфларни аниқ маҳражидан чиқара олмайди. Баъзида эъроблар ҳам ўзгариб қолади, лекин арабча маънони бузмайди. Чунки у кишини баъзи илмли одамлар ҳам имомликка ўтказиб, ўзлари иқтидо қилишади. Мен у кишининг хатоларини билганим учун иқтидо қилмайман. Мен ёшлигимдан буён "Р" ҳарфини яхши чиқара олмайман. Мен “жамоатнинг савобидан бебаҳра қолаябман” деб сиқилаябман. Одамлар мендан ҳар хил гумонга боришаябди. Мен “араб бўлмаганларга тажвиддан енгиллик бор” деб эшитдим. Бунинг тафсилоти қандай эканлигини билмадим. Мен мазкур имомга иқтидо қилишим жоизми?