Мен ўзим Андижонданман. Оиламнинг бир қисми Тошкентда яшайди. Мен иш билан ва уларни кўргани уч ёки беш кунга тез-тез келиб тураман. Шу келган вақтимда мен намозларимни қаср қилиб ўқийманми ёки тўлиқ? Албатта келаётганда 15 кун тураман деб ният қилмайман.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Икки тарафда ҳам кўчмас мулкингиз, ўз уйингиз бўлса, тўлиқ ўқийсиз.