Ассалому алайкум! Устозлар инсонга шайтон васваса қилиши рост. Шу васвасаларми нафсми билмайман. Одатда бундай васвасалар келганда тасирланар эдим. Хозир эса унчалик тасирланмай қўйдим. Табиатан эса тасирчанман. Масалан кулаётганимда тўсатдан бир Аллоҳ хақида ёмон хаёл келадида кейин шунга кулворгандек бўламан. Намозларда хушу йўқ худди, тавбаларда эса сахихлик йўқ худди. Яна мен ўйлаб қоламан мусулмонманми? Мусулмон ўйламайдиган гапларни ўйлайман. Яхшилаб овқат, дарс, намоз ва бошқа ишларни сифатли қила олмайман. Тавба сахих бўлиши учун хар доим гунох эсга тушганда эзилиш керакми? Гунох куфр бўлса у эсга тушса сал кулгу пайдо бўлса кофир бўладими? Бу вазиятдан 1 йилдан ошди чиқолмаяпман нима қилай?
– Ва алайкум ассалом! Бу васвасага берилманг. “Роббиғфир варҳам ва анта хорурроҳимийн”ни кўп айтиб юринг. Валлоҳу аълам!