Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сигарет харомми

00:00 / 12.01.2012 | eski savollar | 10519
Ассалому алайкум шайх жаноблари сизга бир савол билан мурожат қилмоқчиман.Жаноб мен ишлайдиган идорадаги йигитлар билан тортишиб қолдим. Мен уларга бутун Мусулмонлар итфоқи томонидан сигарета харом қилинган деб айтсам асосинг борми қайси хадис қайси оят асосида улар шу махсулотни харом қилинган деб мен билан жанжал қилиб кетди. Мен уларга Пайғамбаримизнинг ҳар бир бўшатирадиган нарса харом деб айтганлар десам улар бу асос блолмайди аниқ хадис ёки шу муслонлар итфоқини қарорини кўрсат демоқда.Шунингдек уларнинг фикрича улар мусулмонлар итфоқи расмий ташкилотми. Бу ташкилот харом қилинган нарса харом бўлиб кетувирадими хеч бир хадис кўрсатилмаган бўлса хам дейишди. Шунга уларга насиб қилса харом қилинганлигини исботлайман дедим. Шайх жаноблари сирагета аслида қатъий харом қилинганми, Буни чеккан одам гунҳога ботадими. Дўстимиз айтишича сигаретанинг чакиш харом эмас унга ишлатилган пуллар ва исроф бўлиш учун мумкун эмас демоқда.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз айтган гап ҳадис эмасми? Ҳадис! Уларга яна нима керак. Иккинчидан, шариат ҳукмларининг манбаси фақат Қуръони Карим ва ҳадисдан иборат эмас. Ижмоъ, Қиёс, Саҳобалар амали, Масолиҳул Мурсала каби ўнта манбадан иборат. Сиз айтган нарсанинг ҳаромлигига барча уламолар, Ислом фиқҳи Академиялари, мазкур ҳадисни ва бошқа далилларни келтириб фатво беришган.

Топ рейтинг www.uz Openstat