Ассалому алайкум! Бир киши ичида Аллоҳга қасам мен бу ишни қилмайман деб 1 марта қасам ичди. Кейин ўша ишни 5-6 марта қилиб қўйди, хар сафарида қасам ичмади. Яъни бир марта қасам ичди (бошида бу ишни қилмайман деб қасам ичган)холос. Буни ҳукми нима бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Ўзи эшитадиган даражада айтмаган бўлса у қасам ҳисобланмайди. Агар ўзи эшитадиган даражада айтган бўлса айнан қайси сўзлар билан қасам ичган? Қачон шу ишни қилсам деганми ёки бошқа. Валлоҳу аълам!