Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўртачилик

22:43 / 20.12.2022 | Abdulaziz | 625

Ассалому алайкум! Мен тадбиркорларга хизмат кўрсатувчи фирмада ишлайман бизнинг ишимиз давлат ходимлари билан боғлиқ тадбиркорлар ишни тезроқ битириш учун ходимларга пул берамиз айтинг тезроқ битириб берсин деб айтишади, мен уларга ўзингиз гаплашиб айтаверинг десам биз таниш эмасмиз дейишади шунда мен ўртада клиентни пулини олиб ходимга етказсам гунохга шерик бўлмайманми? 2. Бази холатда атайин ишни секин битиришади пул олиш учун, шунда клент хам пул беришга мажбур бўлади. 3. Пора олди бердида ўртада холис пулини етказсам гунохга шерик бўлмайми? 4. Агар бу ишни мен қилмасам бошқа киши қилиб кўрсатган хизматига яраша пул олади бу эса бизни фирмадан клиент камайишига сабаб бўлади, мен хам ўзимни ишимга яраша хизмат хақини олиб ўртада гаплашиб берганимга пул олмай ишлаб юришим жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Пора олувчи ҳам берувчи ҳам уларнинг ўртасида воситачилик қилганлар ҳам лаънатланган. 
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи ривоят қилган ҳадиси шарифда: 
«Аллоҳ пора берувчини, пора берувчини ва икковлари ўртасида юрувчи порасини лаънатласин», дейилган.
Порахўрлик қанчалик ёмон иллат эканини ҳамма яхши билади. Ҳаммадан ҳам кўра бу ишнинг ёмонлигини мусулмонлар яхши биладилар. Чунки, бу иш улар учун нафақат бу днёга, балки, охиратга ҳам тегишли масаладир. Аммо, минг афсуслар бўлсинким, кўпгина жамиятларда инсонлар порахўрлик балосидан жафо чекмоқдалар. Порахўрлик туфайли ботил ҳақнинг устидан, нопоклик поклик устидан, зулум адолат устидан, хиёнат омонат устидан, харомхўрлар покиза инсонлар устидан ғолиб келмоқдалар.Инсонлар бу балодан қутилишлари учун Аллоҳнинг бекамикўст, мукаммал дини Исломга юзланишлари лозим. Ана шундагина бошқа кўплаб муаммолар қатори порахўрлик муаммоси ҳам тугаб битади, иншааллоҳВаллоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat