Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тўрт йўлда ис чиқариш

13:35 / 26.02.2020 | Акром | 1814

Ассалому алайкум! Бугун йўлда кўриб қолдим тўрт йўл(чорраҳа)да ис чиқараётган (яъни бўғирсоқ пишириб) аёлларни. Уларнинг айтишларича туя эгизак туққан эмиш, агар ният қилиб тўрт йўлда шундай ис чиқариб бўғирсоқ пиширишса келиши мумкин бўлган бало-қазо даф бўлармиш. Бундай ҳолатни 15 йилларча олдин ҳам кўргандим, у пайтда эса январ ойида кун иссиқлигидан ўрик гуллаганда дейишганди. Динда бу ишларнинг ҳукми қандай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Буларнинг ҳаммаси сафсата. Аллоҳ таоло "Исро" сурасида марҳамат қилади:  

 وَإِن مَّن قَرْيَةٍ إِلاَّ نَحْنُ مُهْلِكُوهَا قَبْلَ يَوْمِ الْقِيَامَةِ أَوْ مُعَذِّبُوهَا عَذَابًا شَدِيدًا كَانَ ذَلِك فِي الْكِتَابِ مَسْطُورًا۝ 

58. Ҳеч бир шаҳар-қишлоқ йўқки, уни қиёмат кунидан аввал ҳалок қилувчи бўлмасак ёки шиддатли азоб-ла азобловчи бўлмасак. Бу китобда битилгандир.
Балолар тўрт тоифа инсонлар сабабли даф бўлади.
1). Зулм қилмайдиган адолатли подишоҳ.
2). Динини маҳкам ушлаган илмига амал қилувчи олим.
3). Одамларни яхшиликка буюриб ёмонликдан қайтарадиган киши.
4). Авратларини беркитувчи аёллар.  
Бу тўрт тоифа инсонлардан бўлишга ҳаракат қилишимиз керак. Буларга қарши бўлувчилар юқорида оятда келган ёғиладиган балоларни жалб қилувчилар ҳисобланишади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat