Ассалому алайкум! Овсиним билан тортишиб қолдик. У бир ишни қилганлигим ҳақида туриб олди. Ҳа мен у айтган ишни қилган эдим. Лекин у ўзим кордим ёки эшитдим деб айтмагани учун тан олмадим. Сўнгра қасам ичинг деб туриб олди. Сўнгра мен ҳоҳламаган тарзда қасам ичдим. Ичимда аллоҳим ўзинг кечиргин деб. Ўша пайтда мен бу нарсанинг оқибати ёмон эканлигини билмас эдим. Бошимдан жуда кўп ишлар бўлиб ўтди. Шу нарса ҳеч ҳам тинч қўймас эсди. Аммо бугун билдимки бу жуда катта гуноҳ эканлигини. Шу кунгача бировнинг молига ҳиёнат қилмаганман. Қасдан ёмонлик қилмаганман. Менга маслаҳатингиз жуда ҳам муҳум. Шу ичган қасамим учун Аллоҳим томонидан кечирилмайманми?
– Ва алайкум ассалом! Тавбангизга боғлиқ. Валлоҳу аълам!