Ассалому алайкум! Бир дӯстимнинг айтди у бир маърузадан эшитган экан бир инсон гунох иш қилиб юриб кейин тавба қилиб бу ишни қилаймайман энди десада ва яна ӯша ишни қилиб қӯйса у одам мунофиқ бӯладими?
– Ва алайкум ассалом! Модомики гуноҳни енгил санамас экан мунофиқ бўлмайди. Мўмин қанча гуноҳ ишга қўл уриб қўйса ҳам ўзини тавба эшигига уриши лозим. Шайтон уни Аллоҳнинг раҳматидан ноумид қилдириб қўймасинки энг катта хатар шунда.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَوْ لَمْ تُذْنِبُوا لَذَهَبَ اللهُ بِكُمْ وَلَجَاءَ بِقَوْمٍ يُذْنِبُونَ فَيَسْتَغْفِرُونَ اللهَ فَيَغْفِرُ لَهُمْ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Нафсим қўлида бўлган Зот ила қасамки, агар гуноҳ қилмасангиз, Аллоҳ сизларни кетказиб, ўрнингизга гуноҳ қилиб, истиғфор айтадиган бир қавмни келтирур ва уларни мағфират қилур», дедилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.
Гуноҳ содир этмаган банда бўлиши мумкин эмас. Ожиз банда доимо гуноҳ қилиш эҳтимоли остида яшайди. Шунинг учун банда доимий равишда истиғфор айтиб туриши лозим. Ана ўшанда банданинг синиқлиги ва Аллоҳ таолонинг афв ва мағфирати намоён бўлади. Аммо зинҳор-базинҳор бу ҳадиси шарифдан гуноҳ қилишга даъват маъносини тушунмаслик керак. Валлоҳу аълам!