Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлари. Биз Мир Араб мадрасасида ўқиймиз. Яқинда бир тўйнинг гувоҳи бўлдик. Маълумки ҳозирга келиб бидъатлар авж олиб кетди. Афсуски ўша тўй ҳам бундан холи бўлмади. Биз сўрамоқчи бўлган нарса: Куёв келинни машинадан олиб, кўтариб номаҳрамлар орасидан ўтиб, уйга олиб кириши… Бу ҳолат балки сўрашга арзимас, лекин бу ҳолат аҳли илмлар орасида бўлиши ва энг ачинарлиси эса, ўша бидъатга тарғиб қилаётган (қилолмайсан! ҳа қил! дея) кишилар олим кишилар, устозлар бўлса. (Шу нарса бизни гапиришдан тўсди) Шунга ўхшаш ҳолатларда шариатимизда нима дейилган?
Бундай ишлар тўғрисида гап йўқ. Аммо бўлиб турган ишга қараб хулоса чиқарилади. Шариатга хилоф иш ва гаплар бўлса, жоиз эмас.