Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўртада туриб пул олиш

14:58 / 02.03.2020 | Elyorbek Yulchiev | 1477

Ассалому алайкум! Мен бугун телеграм каналиларда бир одамни ўртада турип пул олганман деп ёзган саволини ўқип ўзимда ҳам ҳудди шунга ўҳшаш бўлган масаланинг ҳукми сўрамоқчиман. Бир одам мен ва яна бир танишимга бир масалада ёрдам қилган. Уша ишни қилип бергани учун мен 400-500$ларга совга ҳадя қилганман (уша айтган ишни қилишдан олдин танишими акаси билан келишип қилганман. Лекин иш укасига тегишли иш эди, пулини ҳам акаси тўлаган). Иш битгандан кеин акаси бошқа рашодлар ёқми дип сўраганда ўртадеги одамга 500$лик совга қилганман деп айтганман. Акаси 500$ берганди менга. Ҳуллас, пулни олип кетаётганимда ўртоғим билан бирга эдим ва у менга:- “Уша пулдан ўзин югурип, ишни ташкиллаштирганин учун олиб қолмайсанми?”-деган эди. Мен:-“ёқ олмайман, кераги ёқ“-диганимда, у :- “ишни қоидаси шу, ҳамма шунақа қилади“-деб айтканди. Ҳуллас, нима босаям уша пулдан 100$ озимга олип 400$ ўртадаги одамга бергандим. Ўртадаги одам мендан пул талаб қилмаган, шунчаки озим шеригимдан олип оборип берганман. Лекин ўртада 100$ ни олип қолганман. Уша 100$ менга ҳалолми? Ҳаром бўлса уша ўртадаги турган кишига қайтариб беришим керакми? (Шеригими акаси 500$ мен берганман диганим учун у ҳам менга 500$ берган, табиийки у ҳам мени 500$ни оборип берди деп ўйлаган бўлиши керак, лекин мен 400$ берганман). Узр жавобни аниқроқ олиш учун кўпроқ ёздим. Аллоҳ қилятган ишиларга кўплаб ажру савоблар берсин! Раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда ким қайси вазифага тайинланиб уни ойлигини олса ўша вазифасини бажаргани учун ойликдан ташқарисини олиши жоиз эмас. 

عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ السَّاعِدِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: اسْتَعْمَلَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ابْنَ اللُّتْبِيَّةِ - رَجُلًا مِنَ الْأَزْدِ - عَلَى الصَّدَقَةِ، فَجَاءَ بِالْمَالِ، فَدَفَعَهُ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَقَالَ: هَذَا مَالُكُمْ، وَهَذِهِ هَدِيَّةٌ أُهْدِيَتْ لِي، فَقَالَ لَهُ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَفَلَا قَعَدْتَ فِي بَيْتِ أَبِيكَ وَأُمِّكَ فَتَنْظُرَ أَيُهْدَى إِلَيْكَ أَمْ لَا؟»، ثُمَّ قَامَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ خَطِيبًا، ثُمَّ ذَكَرَ نَحْوَ حَدِيثِ سُفْيَانَ 

Абу Ҳумайд Соъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Азд қабиласидан Ибн Лутбийя деган кишини закотга омил қилиб тайинладилар. У (тўпланган) молни келтириб, уни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга топширди-да: «Бу сизларнинг молингиз, бу эса менга совға қилинган ҳадя», деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга «Ота-онангнинг уйида ўтирмабсан-да, сенга ҳадя қилинадими ё йўқми, кўрар эдинг!» дедилар. Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб, хутба қилдилар».
Шунинг учун қози ҳукм чиқаргани учун, муфтий фатво айтгани учун ойлик олса одамлардан ҳукм чиқаргани ёки фатво айтгани учун ойлигидан ташқари қўшимча ҳақ олиши жоиз эмас. Кимлардир раҳми келганидан “чойчақа” деб бергани бундан мустасно. Чунки бу каби чойчақа одатда хизмати учун берилмайди. Сиз мутлақо нотўғри иш қилгансиз. Кимдан олган бўлсангиз ўшанга беринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat