Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кредит

10:23 / 07.10.2022 | Olim Hasanov | 657

Ассалому алайкум! 1. Мен Москва шахрида ишлайман икки йил олдин кредит олганман кейин ишларим табиийки оркага кетди. Ва пулларни қайтара олмадим. Хозир хам бера олганим йўқ. 2. Бироз вақт ўтиб бир танишим илтимос қилди уйимни томини ëпа олмаяпман сени номингга кредит олайлик, сен аралашмайсан хаммасини ўзим тўлайман деб илтимос деб туриб олди. Майли деб олиб бердим ва умуман тўламади. Тўланг илтимос десам “Ха хеч нарса килмайди, уларни шундай банкрот қилиш керак” деб, устимдан кулиб аблахлик қиляпти. Мен нима қилай иккаласиниям ўзим тўлайманми. Буни хукми қандай устоз?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаром иш қилгансиз. Иккинчисини ўша танишингиз тўлайди.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рибохўрни, унинг едирувчисини, котибини ҳамда икки шоҳидини лаънатладилар ва «Улар баробардирлар», дедилар».
Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Шарҳ: Ушбу ҳадисдан рибонинг қанчалар ёмон нарса эканини яна ҳам аниқроқ тушуниб оламиз. Унга аралашган ҳар бир киши Аллоҳнинг лаънатига қолиши турган гап. Улар:
1. «Рибохўр»;
Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсани еган одам албатта, У Зотнинг лаънатига қолиши табиий бир ҳол.
2. «Унинг едирувчиси»;
Рибо берувчи ҳам Аллоҳнинг лаънатига қолади. Чунки у молиявий муомалани ҳаром қилинган йўл билан амалга оширди. Ҳолбуки, ҳалол йўл билан тасарруф қилиши керак эди.
3. «Котиби»;
Яъни рибо муомаласини ёзиб, ҳужжатлаштирган киши. Чунки у Аллоҳ ҳаром қилган ишга хизмат қилди ва ҳаром ишнинг юришига ҳисса қўшди.
4. «Икки шоҳидни».
 Рибо муомаласига шоҳид бўлиб турган одам ҳам гуноҳкордир. Чунки у ҳам ҳаром иш учун хизмат қилди, унинг ривожига ҳисса қўшди. Бу ишга гувоҳ бўлишга рози бўлгани ана шу ҳаром ишни тан олганининг аломатидир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat