Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир инсонни иймонга келишига сабабчи бўлмоқчиман

14:55 / 02.03.2020 | Jasurjon | 1573

Ассалому алайкум! Мен бир инсонни иймонга келишига сабабчи бўлмоқчиман. У инсон ёши қария Аллоҳ дейди Худо дейди, лекин Аллоҳни қанчалик буюк Зот эканини билмайди, ўзини Аллоҳ яратган деб ўйламайди. У менга Аллоҳ ким ўзи деган саволди берди. Мен унга қўлимдан келганича тушунтирдим қалби таскин топмаябди. Шунга ўхшаган саволларга мен шундай инсонларга чиройли, содда ва аниқ тушунтиришим учун қандай жавоб берай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз у инсонга жуда кўп Лаа илааҳа иллаллоҳ Муҳаммадур росуулуллоҳ сўзини айтишни ўргатинг. Маъносини ҳам айтмай қўяверинг. Шуни эпласангиз қолганини Аллоҳга ҳавола қилиб, “Аллоҳим Ўзинг ҳидоят ато қилгин” деб дуо қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat