Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ҳазрат бир муҳим савол беришга ижозат беринг. Биз чет давлатда ишлаймиз. Шу ердаги мусулмонлар (асосан ўзбеклар) билан биргаликда масжидда саҳарлик ва ифторликни қилмоқдамиз. Бизнинг масжидимиз яқинида ўзбекларнинг ошхонаси бор. У ошхона хўжайини бир ўзбек одам экан. Ошхонада спиртли ичимликлар ва чўчқа гўшти ҳам қўшилган таом қилишади. Энди ўша ошхона хўжайини бизга ифторлик учун эҳсон қилишмоқчи, таом қилиб бермоқчи ёки таомни ўзимиз тайёрлашимиз учун пул беришмоқчи. Бу эҳсонни қабул қилишимиз тўғрими ёки қабул қилмайликми деб ҳаммани боши қотган. Илтимос ҳазрат, бизга бу нарсанинг ҳукми қандай ва бизга нима қилишни насиҳат қиласиз? Саволларимизда хато бўлса узр. Жавоб учун олдиндан раҳмат.