Ассалому алайкум! Мисол учун биз курулиш ишларини бажариш учун 100 миллион сўмга шартнома асосида (сметаси хам 100 миллионга қилиниб давлат томонидан тасдиқланган) давлатдан иш олсак ва ишчи кучини ва қурилиш материалларини арзонроқ нархларда топсак ва шу ишни 80 миллионга бажарсак қолган 20 миллион бизга халолми?
– Ва алайкум ассалом! Буни шартномадаги шартларгша қараб ўрганилади. Агар сизга иш ҳақини аниқ белгилаб қўйган бўлса, жоиз эмас. Валлоҳу аълам!