Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сарфланган нисоб

11:18 / 03.06.2017 | Fitrat | 3947

Ассалому алайкум! Ўтган Рамазон ойида Аллоҳ менга хам закот тўловчи бандалар каторига қўшилишни насиб қилган. Бу йилга келиб хам закот тўлаш ниятим бор эди. Рамазондан икки ой олдин савдо мажмуасидан ер сотиб олиб савдо дўкон қурилишини бошлаб юбордим. Қурилишга нисобга етган молимни ҳаммасини сарфладим. Савдо дўкони ҳозирда қурилиши тугалланмаган холда, яъни ундан хали фойдаланиш имкони йўқ. Кейинчалик яна пул йиғиб битиришни ният қилдим, битгандан кейин уни ижарага бериб фойда олишни кўзламоқдаман. Савол: Қурилиши тугалланмаган дўконда ўзини мужассам қилган пулимга бу йил закот тўлайманми? Агар тўламасам, қурилиб битириладиган бинога қачон ва қай тарзда ҳисоблаб тўлайман? Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат. Доимо ҳақларинга дуодамиз!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Йўқ. Бинога ҳам закот чиқармайсиз. Бино қачон ишга тушиб, ижарага бериб, пул нисобга етса кейин берасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat