Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никохсиз фарзанд

12:42 / 08.03.2020 | Sohibjon | 5679

Ассалому алайкум! Яқин дўстим илтимоси бўйича савол йўллаябман. Дўстими оиласи бор фарзандлари бор, лекин бир оиласи нотинч бўлиб урушиб ота уйида яшаб келаётган аёл билан танишиб бир бирига кўнгил қўйиб ўртада қубба ўқилмасдан фарзанд бўлиб қолган экан. Дўстим сафарга кетиб қайтиб келганида ўша аёл олдинги эри билан ярашиб кетибди. Хозирда фарзанди туғилган, лекин ўша аёл фарзандини отаси дўстим эканини айткан, лекин эри билмайди. Хозирда дўстимни қийнаётган нарса бориб ўша аёлни эрига хамма нарсани очиқ-ойдин айтгиси келябди. Бир тарафдан оиласи билан хозирда тинч яшаб келаётган аёлни ўйлаб икки ўт орасида дўстим сафардан келиб қуббасига олиб ошкора қилиб олиш экан мақсади. Лекин сафардан қайтганида аёл эри билан ярашиб кетибди. Бу холатда дўстим нима қилса бўлади? Хозир фарзанди 10 ёш бўлган экан. Буни аёлни эри билмас экан, ўзими фарзандим деб едириб-ичириб котта қилябди. Шунга тўғри йўл кўрсатинглар, илтимос. Дўстим қилган ишидан пушаймон.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Асло уларнинг ҳаётига арлашмасин. Никоҳли аёлдан туғилган бола никоҳдаги эрнинг боласи ҳисобланади. Зино қилган эса лаънати инсон бўлади. Шунинг учун унга болани насабининг нисбати ҳам берилмайди. 

عَنْ أَبِي أُمَامَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ فِي خُطْبَتِهِ عَامَ حَجَّةِ الْوَدَاعِ: إِنَّ اللهَ قَدْ أَعْطَى لِكُلِّ ذِي حَقٍّ حَقَّهُ، فَلَا وَصِيَّةَ لِوَارِثٍ، الْوَلَدُ لِلْفِرَاشِ، وَلِلْعَاهِرِ الْحَجَرُ وَحِسَابُهُمْ عَلَى اللهِ، وَمَنِ ادَّعَى إِلَى غَيْرِ أَبِيهِ أَوِ انْتَمَى إِلَى غَيْرِ مَوَالِيهِ فَعَلَيْهِ لَعْنَةُ اللهِ التَّابِعَةُ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ، لَا تُنْفِقُ امْرَأَةٌ مِنْ بَيْتِ زَوْجِهَا إِلَّا بِإِذْنِهِ، قِيلَ: يَا رَسُولَ اللهِ، وَلَا الطَّعَامَ؟ قَالَ: ذَلِكَ أَفْضَلُ أَمْوَالِنَا. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَصَاحِبَاهُ  

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг видолашув ҳажидаги хутбаларида:
«Албатта, Аллоҳ ҳар бир ҳақ эгасига ҳаққини берди. Ворисга васият қилиш йўқ. Болага тўшакка қараб нисбат берилади. Зинокорга тош. Ҳисоблари эса Аллоҳга ҳавола. Ким отасидан бошқанинг 
(насабини) даъво қилса ёки ўз мавлоларидан бошқага мансуб деб билса, унга қиёматгача Аллоҳнинг узилмас лаънати бўлгай. Хотин эрининг уйидан унинг изнисиз нафақа қилмас», деяётганларини эшитдим.
«Эй Аллоҳнинг Расули, таомни ҳамми?» дейилди.
«У энг афзал молимиз-ку», дедилар у зот».
Термизий ва унинг икки соҳиби ривоят қилганлар.
Ушбу ҳадисдаги Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Болага тўшакка қараб нисбат берилади», деганлари «Аёл кимнинг никоҳида бўлса, кимнинг тўшагида бўлса, бола ўша одамнинг боласи ҳисобланади», деганларидир.
Бу ҳолат баъзи одамлар «Фалончи менинг болам», деб даъво қилиб қолган пайтда содир бўлади. Мисол учун, бир одам «Фалон аёлнинг туққан боласи мендан бўлган», деб даъво қилиб қолди. Аёл эса инкор қилмоқда. Унинг шаръий никоҳидаги эри ҳам «Бола ўзимники», демоқда. Бу ҳолда даъвогар ноҳақ ҳисобланади. У оила кўрган киши бўлса, ўзининг зино қилганлигини эътироф қилган одам сифатида тошбўрон қилинади. Ҳадисдаги «Зинокорга тош», дейилгани шуни билдиради. 

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: اخْتَصَمَ سَعْدُ بْنُ أَبِي وَقَّاصٍ وَعَبْدُ اللهِ بْنُ زَمْعَةَ فِي غُلَامٍ، فَقَالَ سَعْدٌ: يَا رَسُولَ اللهِ، هَذَا ابْنُ أَخِي عُتْبَةَ بْنِ أَبِي وَقَّاصٍ عَهِدَ إِلَيَّ أَنَّهُ ابْنُهُ، انْظُرْ إِلَى شَبَهِهِ، وَقَالَ عَبْدُ اللهُ بْنُ زَمْعَةَ: هَذَا أَخِي يَا رَسُولَ اللهِ، وُلِدَ عَلَى فِرَاشِ أَبِي مِنْ وَلِيدَتِهِ، فَنَظَرَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِلَى شَبَهِهِ فَرَأَى شَبَهًا بَيِّنًا بِعُتْبَةَ، فَقَالَ: هُوَ لَكَ يَا عَبْدُ، الْوَلَدُ لِلْفِرَاشِ وَلِلْعَاهِرِ الْحَجَرُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Саъд ибн Абу Ваққос ва Абдуллоҳ ибн Замъа розияллоҳу анҳумо бир ғулом ҳақида хусумат қилиб қолдилар. Саъд:
«Эй Аллоҳнинг Расули, бу менинг акам Утба ибн Абу Ваққоснинг ўғлидир. У менга бу ўзининг ўғли эканлиги ҳақида васият қилган. Қаранг-а, унга ўхшайди», деди.
Абдуллоҳ ибн Замъа бўлса:
«Эй Аллоҳнинг Расули, бу менинг укам. Отамнинг тўшагида унинг чўрисидан туғилган», деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам разм солган эдилар, Утбага очиқ-ойдин ўхшашини кўрдилар. Сўнг:
«У сенга, эй Абд! Бола тўшакка нисбат берилади. Зинокорга эса – тош!» дедилар».
Бешовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Саъд ибн Абу Ваққоснинг акаси Утба ибн Абу Ваққос Замъа исмли кишининг чўриси билан зино қилган, у чўри ҳомиладор бўлган эди. Жоҳилият одатига кўра, Утба ибн Абу Ваққос бу сирни ўз укаси Саъдга айтиб, боламга қарайсан, деб васият қилган эди. Шу билан бирга, чўрининг эгаси Замъа бу болани инкор қилмаган эди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларига келиб, Утбанинг укаси Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу билан Замъанинг ўғли Абдуллоҳ болани талашиб қолдилар.
Саъд розияллоҳу анҳунинг далиллари акасининг васияти ва боланинг акасига ўхшаши эди.
Абдуллоҳ ибн Замъанинг далиллари эса отасининг инкор этмагани ва онаси бу болани унинг тўшагидалигида туққани эди.
Бола Утба ибн Абу Ваққосга ўхшаса ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни Замъаники, деб эълон қилдилар. Чунки қоида бўйича, бола тўшакка нисбат берилади, зинокор эса тошбўрон қилинади. Модомики, тўшак эгаси бола меники деяптими, бола уники. Зинокорни қўллаб бўлмайди. 

وَجاَء رَجُلٌ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ فُلَانًا ابْنِي عَاهَرْتُ بِأُمِّهِ فِي الْجَاهِلِيَّةِ، فَقَالَ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَا دَعْوَةَ فِي الْإِسْلَامِ، ذَهَبَ أَمْرُ الْجَاهِلِيَّةِ الْوَلَدُ لِلْفِرَاشِ وَلِلْعَاهِرِ الْحَجَرُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ. وَاللهُ أَعْلَى وَأَعْلَمُ  

«Бир киши келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, фалончи менинг ўғлим, жоҳилиятда (унинг) онаси билан зино қилган эдим», деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Исломда 
(бундай) даъво қилиш йўқ. Жоҳилиятнинг иши йўқ бўлди. Бола тўшакка нисбат берилади. Зинокорга эса – тош!», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган. Аллоҳ олий ва билгувчироқдир.
Шарҳ: Бу ривоят ҳам олдингисини таъкидламоқда. Жоҳилият даврида зинокорлар зинодан бола орттириб, фахрланиб юришар, «Бу менинг ўғлим, онаси билан у қилганман, бу қилганман», дейиш бор эди. Исломда бу нарсага барҳам берилди. Зинокор «Фалончи билан зино қилган эдим», деса, энди унга ҳавас билан қаралмайди. Уни ушлаб, тошбўрон қилинади. Унга ўғил орттирганлик нисбати берилмайди, балки уят, шармандалик нисбати берилади. Аллоҳнинг ҳукми ижро этилиб, тошбўрон қилиб, ўлдирилади. Бола эса онасига нисбат берилади. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat