Ассалому алайкум! Бизни Андижон вақти билан Бомдод намозини такбир вақти 06:05 да эди. Мен бироз кеч қолиб намозимни 06:18 да бошлаб 06:23 да адо этдим. Устоз айтингчи бу ҳолатда мен намозни ўз вақтида адо этган бўламанми ёки қазо қилиб бошқа ўқишим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Қуёш чиқиш вақти деб белгилаб қўйилган. Ўшангача ўқисангиз вақтида ўқиган бўласиз. Валлоҳу аълам!