Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шаръий ва қонуний ажрашиш

17:14 / 15.03.2020 | Dilshod | 2541

Ассалому алайкум! Менинг касбим адвокат. Хизмат фаолиятим давомида кўпчилик ажрашиш масаласида мурожаат қилишади. 

1). Шаръий жиҳатдан ажрашиб бўлганларни қонуний расмийлаштирилишида иштирок этишим нечоғлик жоиз ёки ножоиз? 

2). Шаръий ажралиш тегишли тартибда расмийлаштирилмагунча қонуний ажралишни келтириб чиқармайди, лекин бунинг акси бўлган ҳолатда, яъни талоқ қўйилмасаю, бироқ қонуний тартибда ажрашишса ўз-ўзидан шаръий ажрашиш юзага келади. Ушбу хулосам тўғрими? 

3). Эр ва хотиндан бири ажрашишга рози бўлмасаю, мен улардан бирининг адвокати сифатида ажратиш ишида ҳақ эвазига судда иштирок этишимнинг ҳукми қандай? 

4). Айрим эркак мижозлар шаръий ажрашишни тушуниб етмаганлиги сабабли, гарчи талоқ бермаган бўлсада ажрашаман деб менга мурожаат этишади. Мен улардан талоқ берганимиз деб сўрасам йўқ деб жавоб беришади. Ажрашишга қаттиқ аҳд қилганлигидан, берган саволимдан кейин талоқ беришида мен иштирокчи бўлиб қолмасмикинман деб ўйлаб қолдим? Зеро мен уларнинг ҳошиш иродасини ўзгартириш ниятида бўлмайман (бундай ният бўлганда ҳам фақат никоҳни сақлаб қолишга каратилган бўлади).


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Талоқ қўйилмасаю, бироқ қонуний тартибда ажрашишса ўз-ўзидан шаръий ажрашиш юзага келиши учун талоққа далолат қиладиган гаплардан бирортаси айтилган бўлиши керак. Масалан эр американинг фуқоролигини олмоқчи. Бунинг учун хотинини талоқ қўймасада ЗАГСдан ажрашиши керак. Бу ўринда ЗАГСдан ажрашишса ҳам талоқ тушмайди. Албатта ажрашиш вақтида талоққа далолат қиладиган “қайта яшамайсизми, ажрашасизми” деган саволга “Ҳа” деган бўлса талоқ тушади. 

3). Бундай вақтда талоғини ҳам бериб қўйиш кераклигини ҳам айтинг. Ҳолатга қараб ҳақиқатан ажрашиш зарур бўлган ўринлар ҳам бўлади. 

4). Сиз тўғри иш қилар экансиз.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat