Ассалому алайкум! Мен муддатли тўловга фоизсиз маиший техника берадиган дўконда ишлайман. Ишхонамизга банк аралашмайди, лекин биздан бирор буюмни муддатли тўловга олган инсон тўлаши керак бўлган кундан ўтиб кетса 1% устамаси бор. Бу пул ишхонамнинг хисобига тушади. Мен шу ишдан оладиган ойлигим ҳаром бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Кунидан ўтиб кетса фоиз тўлайсиз деган шарт қўйилган савдо фосид савдо ҳисобланади. Агар муддатидан ўтиб кетса бирор ҳайрия жамғармасига садақа қилишни келишилса ва дўконингизга ҳайрия жамғармасини очиб қўйиб, устама пениясини ўшаларга ўтказиб, кейинчалик ҳам ўз эгаларига етказиб турилса ҳозирги кун уламолари моликий мазҳабига биноан жоиз деб фатво беришмоқда. Сизни ҳам оладиган ойлигингиз шак-шубҳасиз ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам!