Ва алайкум ассалом. Бировнинг қироатини мақташ ёки ёқди деб айтиш ижоза о'рнига о'тмайди. Қолаверса, ижоза икки хил бо'лади: о'қиш учун; о'қитиш учун. О'қиш учун бо'лган ижоза о'қитишга ярамайди. Бунда ижоза бераётган устознинг илмий мақоми ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Тажвид илмининг та'лимида ҳам шу гаплар бор. Исломда илмнинг фарзлиги ва унинг учун имкон қадар ҳаракат қилиш лозимлиги ҳаммага ма'лум. Исломда имкониятдан ташқари таклиф ё'қлиги ҳам ойдек равшан. Бинобарин, тажвид илми ва бошқа зарурий билимларни қо'лдан келганича о'злаштириб бориш мумкин, имкон топганда бирор устоз ко'ригидан о'тказиб олинади. Аммо илм о'рганиш билан илм о'ргатишнинг фарқи бор. Бирор илмни о'злаштириш бошқа нарса, у ҳақда о'згаларга дарс айтиш, да'во қилиш бошқа нарса. Мен жавобда мана шу ма'ноларни назарда тутганман. Саволларингиздан устоз тарбиясини олмаганингиз сезилгани учун о'ша гаплар айтилган.