Ассалому алайкум! Агар мен онамнинг тоғаси(онамнинг онаси томондан) қизининг қизига уйлансам бўладими? Фан жихатдан мумкинми? Масалан Аллоҳ насиб қилса оила қурсак фарзандларимиз ногирон ёки ақлий жихатдан заиф бўлиб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Шаръан жоиз. Қолганини ирсий касалликлар мутахассислари бўлган докторлардан сўранг. Валлоҳу аълам!