Ассалому алайкум, муҳтарам Шайх Ҳазратлари.Сизга қуйидаги масалада савол бермоқчи эдим.Бир аёл киши бир одамга иккинчи хотин бўлиб никоҳланиб турмушга чиққанди. Ўша кишидан ҳомилали бўлиб қолганидан сўнг, у киши бунга қаттиқ қаршилик кўрсатиб, фарзандни олдириб ташлайсан, деб талаб қўйган. Бу аёл фарзанд туғишни истагани учун унинг талабини бажармади, натижада эри маст ҳолда (!) шу аёлига талоқ берган. Ўша воқеагача ораларида ҳеч қандай нифоқ ва тушунмовчилик юз бермаганди. Аёлнинг ҳомиласи олти ойлик бўлиб қолган.Саволим қуйидагича:Маст ҳолда қўйилган талоқ ҳақиқий ҳисобланадими ва ҳомиладор аёлга унинг ҳомиласи борлигини била туриб талок берса бўладими? Илтимос, шу юзага келган вазият бўйича шаърий ечим топишда йўл кўрсатсангиз.Жавобингиз учун олдиндан миннатдорлик билдираман.