Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайнонам аралашиб оилам бузилди

12:06 / 24.03.2020 | Akmalxon | 2087

Ассаламу алайкум! Сизлардан бир нарса ҳақида билмоқчиман. Уйланганман 5йил бўлди 3та фарзандли бўлдик. Аёлим 1ёшлигида қайнонам турмушдан ажраган. Уйлангандан буён қайнонам тинчлик бермасди ёлғизлигига бориб. Ғалва жанжанлар талайгина бўлди керагидан кўп. 1-фарзандим туғилганда 40 кун онасиникида бўлган мен билан урушиб бир талоқ олди. Кейин вақт ўтиб уйга келди, уйда ҳам яна бир талоқ олди. Шу йил қишда 3-боламиз туғилди, кейин яна ғалвалар бўлди 3-талоқни олди. Ғалвани асосий саблари: онасини ёлғизлиги, мени оиламни ота-онамни укам синглимни ёмон кўриши яна бир қатор сабаблар. Боллар учун яшадим етим бўлмасин деб иложи бўлмади. Охири ажрашаман деб турволдим 3 талоқдан кейин онамни ахволи биз туфайли ёмон бўлиб қолганди мен кўп нарсага кўз юмдим, лекин онамни ҳам қийнаб юборди. Кейин ажрашмайман деб туриб олди мени уйимда яшаяпти энди. 100 фоиз ақли кирдию лекин кеч бўлганмикин деб ўйлаяпман. Мен хотинимга шариат ҳукмича айтганман, лекин учаласида ҳам талоқ сонини айтмай талоқни ўзини айтганман. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар ҳолат худди айтганиздек бўлса шак-шубҳасиз орага уч талоқ тушган. Умрингизни зинода ўтказманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat