Ассалому алайкум! Ҳозир жуда тушкун аҳволдаман. Бир ойча олдин ҳам оиламдаги келишмовчиликлар ҳақида савол берган эдим, лекин ҳали жавоб олганим йўқ. Аслида шу жавоб ололмаганим қайсидир маьнода мени фойдамга бўлди, чунки ўшандан кейин ҳам ҳар-ҳил янги келишмовчилик ва низолар келиб чиқа бошлади. Сизга оиламдаги вазиятни тушунтирсам: ёшим 17да, асли ҳоразмликмиз, 5 йил олдин ота-онам ажрашишган ва биз Тошкентга кўчиб келганмиз. Мен ва синглим онамлар билан биргамиз. Онамлар (умуман олганда бутун қариндош-уруғларимизда) динга ҳурмат, амал килиш деган нарса йўқ (тўғри рўза тутишади, баьзида намоз ўқишади), ўзлари амал қилмагани етмагандай менга ҳам тўсқинлик қилишади. Ҳаттоки намозни ҳам фақат бомдодни ўқишга рухсат беришган. Аслида, намоз кимдандир рухсат сўрайдиган амалмас, факат бомдодни ўқийсан дейишганида мен "намоз ҳамма ўзи учун ўзи қиладиган, ўзи жавоб берадиган амал" деганимда, "агар шунчалик ақилли, диндор бўлиб кетган бўлсанг, бор уйдан чиқиб кет, масжидга бориб яша" дейишган. Яна ҳар-ҳил динга қарши гаплар қилишади. Ҳижоб, соқол ҳақида бўлар-бўлмас гаплар қилишади. Мен ўзимни зўрға тутиб тураман. Ҳар куни уларга тавфиқ, ҳидоят сўраб дуо қиламан, лекин ибодатларимни тўлиқ адо этолмаётганим учун қабул бўлмаябдимикан деб ўйлаб қоламан. Иложи борича улар уйда йўқ пайтларида 5 махал намоз ўқишга ҳаракат қиламан, фақат бомдоднигина уларни олдида ўқий оламан, иложи борича таҳажжудлар билан машғул бўлишга ҳаракат қилябман, Аллоҳ мендек гунохкор, бенамоз банданинг дуосини ҳам ижобат қилар, шунда бемалол 5 махал намозларни беҳавотир адо киламан дея. Исломий оилада туғилиш насиб қилмади, исломий оила қуриш мақсадим бор. Лекин онамнинг хижобга, динимизга бўлган нафрати мени ҳижобли қизга уйланишимга рози бўлишмайдигандай туюлади. Лекин мен хижобсиз кизга уйланганимдан, уйланмаганим афзал. Яқинда онам телефонда дугонасига онамга бир эркак йозганини, ойим мени ким деб ўйлаябсиз дея ўша эркак билан гаплашишни истамаганликлари ҳақида эшитиб қолдим. Лекин ойимларни ўзларидан сўрамадим, сўрасам таҳминан "мени шунақа аёл деб ўйлаябсанми, сенга нима" деган гаплар айтилади ва муаммо келиб чиқади. Шундай вазиятда мен даюс бўлиб қоламанми? Ўзи агар яна шиунақа вазият бўлса, агар сўрасам муаммо келиб чиқишини билсам нима қилай?
– Ва алайкум ассалом! Сиз огоҳлантиринг. Амал қилиш-қилмаслигига жавобгар эмассиз. Ўзингиз ҳам динингизга астойдил бўлинг. Валлоҳу аълам!