Ассалому алайкум! Ким ўзини бошқа қавмга ўхшатса у ҳам ўшалардандир. Қиёмат кунида улар билан бирга тирилади деган ҳадисни ҳеч тушунолмаяпман. Масалан мени кийим услубимни (кийим кийиш, соч турмаги, юриш-туриш) бошқа давлатларга ўхшатаман. Шунчаки кийиниш соч турмаклари ёққани учун шундай қиламан. Қавм деганда бошқа давлатларга тақлид тушуниладими ёки аввалари бўлган Лут қавмига ўхшаган қавмлар назарда тутилганми? Мен қилаётга иш ҳам бошқа қавмга ўзини ўхшатишликка кирадими?
– Ва алайкум ассалом! Қавм дегандан мурод ўзини бошқа дин вакилларирга ўхшатса дегани. Шунингдек фосиқ ва фожирлар жамоаси ҳам тушинилади. Валлоҳу аълам!