Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳорат кетиши ҳақида

17:27 / 01.04.2020 | Umrbek | 2551

Ассалому алайкум! Мен яқинда бавосил тугунларини олдирдим, Алҳамдулиллаҳ намоз ўқийман, ҳозир анча яхши бўлиб намозларимни ўқияпман, тугунлар кўп бўлгани учун оператсия жарроҳлик йўли билан ўтди, мендаги муаммо шундаки мустаҳаб қилганимдан кейин бинт билан дори қўяман кейинги мустаҳаб қиладиган вақтимда бинтда озгина нажосат юққан бўлади, кўпроқ сув ишлатиб яхшилаб мустаҳаб қилсам ҳам баъзида шу ҳол бўлаяпти, бунда таҳоратим кетган бўладими? Албатта дард ҳам шифо ҳам Аллоҳдан, Агар кейинчалик кам шу ҳол бўлаверса қандай йўл тутишим керак? Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин, раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг. Агар соҳиби узр шартига тушадиган бўлсангиз ҳар намозга бир таҳорат қилиб ўқийверасиз. Валлоҳу аълам!
http://fiqh.uz/maqola/586 

Топ рейтинг www.uz Openstat