ҳазрат.Аллоҳ :жжга сиздек зотни бизга не'мат қилиб берганига ҳамд санолар бо'лсин.Аллоҳ таоло сизга икки дунё саодатини берсин.Руҳсатингиз билан яна бир савол билан сизга мурожат қилмоқчиман.Намозларимни масжидда жамоат билан о'қиб келаман.Масжидда иккинчи жамоатлар бо'либ туради.Саволим шундан иборатки,о'ша иккинчи жамоат пешин намозини о'қивотган бо'лса мен пешин намозимни қазосини о'қиш ниятида иқтидо қилсам боладими?Жавобингиз учун олдиндан раҳмат
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бўлмайди. Ҳанафий мазҳаби бўйича бир намозни ўқиётган кишига бошқа намозни ўқиган киши иқтидо қилиши мумкин эмас. Фарзни ўқиб олган киши худди ўша намозни иккинчи жамоат билан ўқиса нафл ўрнига ўтиши бор.