Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусофир киши

16:07 / 20.08.2022 | Muhammaddiyor | 1276

Ассалому алайкум! 1. Бир нарсага тушуна олмай турибман. Мен уйимдан 90 чақирим жойга борсам мусофир бўламан. Бир китобда ўқидим у ерда неча кун туришини ният қилса у инсон Муқим ҳисобланар экан. Лекин мен неча кун туришимни ният қилмайман. Бу ҳолатда мен мусофир бўлманми ёки Муқим бўламанми? 2. Яна шунга оид саволим бор эди. Агар ўша ерда мен мусофир бўлсам. Мен фарз намозларимни 2ракат ўқийманми ёки 4ракат ўқийманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Шаръий сафар масофаси (86 км) ни қасд қилиб йўлга чиқсангиз, ўзингиз турган шаҳар ёки қишлоқнинг ҳудудидан чиқишингиз билан мусофирга айланасиз. Мусофир эса 4 ракатлик фарз намозларини (пешин, аср, хуфтон) 2 ракат қилиб ўқийди. Бу намозни қаср ўқиш дейилади. Энди ўша боришни қасд қилган шаҳар ёки қишлоғингизда 15 кун ёки ундан кўпроқ вақт туришни ният қилмаган бўлсангиз, ёки қанча вақт туришингизни билмасангиз ўша ерга етиб борганингизда ҳам мусофирлигингизча қолаверасиз. Аммо ўша ерда 15 кун ёки ундан кўпроқ вақт туришни ният қилган бўлсангиз, у ерга етиб боришингиз билан мусофирликдан чиқасиз ва муқимга айланасиз. Муқим эса фарз намозларнинг ракатларини тўлиқ ўқийди. Валлоҳу аълам!

Ушбу линкларда берилган мақолаларни ўқинг:

https://fiqh.uz/maqola/385

https://fiqh.uz/maqola/386

https://fiqh.uz/maqola/582

Топ рейтинг www.uz Openstat