Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қассоб пластикдан ортиқча пул олса

09:04 / 06.07.2021 | Гуломжон | 1074

Ассалому алайкум! Дадам қассобдан гўшт олибдилар 70.000 сўмга, пластик берсалар қассоб уни банкоматдан накд пул қилиб келибди (терминалга ураман деб) банкомат 70.700 сўм олган. Дадам шу қассоблар олдидан ўтаётиб айтдилар 700 сўм ортиқча олибсан деб, қизиққон ёш қассоб уни ман олмадим банкомат олди банкоматга айтинг бориб деганиди дадам охиратда хисобингни беролмай қийналасанку болам дегандилар қассоб ўзиникини мақуллаб туриб олди. Айтингларчи ким хақ?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Олди-сотди қилишидан олдин келишиб олишлари керак эди. Отангиз ҳам қассоб ҳам банкоматда нақдлаштириш учун хизмат ҳақи олишини билишлари керак. Ҳақиқатан қассоб у 700 сўмни ўзида олиб қолмаган. Уни банкомат хизмати учун олади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat