Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пайғамбаримизга нисбатан ёмон хаёл келса

12:32 / 05.04.2020 | Olloxberdi | 2223

Ассалому алайкум! Бу саволни беришдан олдн жуда ўйландим. Бундай савол беришим гуноҳ бўлса Аллоҳни кечирсин... Базида хаёлимга Муҳаммад с.а.в ҳақида нотўғри, ҳунук саволлар келади бу саволларни ҳато эканлигиниям тўғри жавобниям биламан аслида. Саволни қандайлигини айтишгаҳам қўрқаман. Иймонсиз бўлишдан қўрқаман. Бундай саоллардан қутулиш учун нима қилай, илтимос тўғри йўлни кўрсатинлар...


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Инсон идиш ҳисобланади. Унинг ичига кўз, қулоқ, оғиз ва бурун орқали нарса киради. Нима билан тўлдирилса ўша нарса уни ҳаракатлантиришни бошлайди. Шунинг учун фаҳш филмларни кўрганлар ўзларини маҳрамларига фаҳш иш қилишдан ҳам тийилолмаяпти. Ёшлигида ҳаром еб катта бўлганлар қариса ҳам ҳаромдан ўзини тиёлишмаяпти. Инсон бадбўй нарсани ёнидан ўтганида бурнини беркитганидек ахлатни кўрганида кўзини юмганидек маънавий ахлатлар олдидан ўтаётганда ҳам кўзини юмиши шарт. Сиз Лаа ҳавла валаа қуввати иллаа биллаҳ ни тўхтатмасдан қайтараверинг. Давомида Роббиғфир варҳам ва анта хорурурроҳимийн ни ҳам ўқинг. Хаёлингизга нима келса ҳам эътибор бермасдан ўша дуоларни қайтаринг. Васваса билан инсон диндан чиқиб қолмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat