Ассалому алайкум! Қулоғимдан чирк келиб туради. Азон айтаётганимда қўлимни қулоғим ичига тиқмай қулоғимни ёпиб айтсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Қулоғингиздан суюқлик оқиб турса агар оғриқ туфайли оқса у билан таҳорат кетади. Ҳар намозга янги таҳорат олишингиз керак бўлади. Сизга қулоғингизни беркитишингиз шарт эмас. Валлоҳу аълам!