Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ушр садақа

17:04 / 11.04.2016 | Abdumalik99 | 2557

Ассалому алайкум! Садақани аввал кимларга бeрган афзал? Рўзғордан қийналганларнинг рўзғрини қилиш, коммунал тўловини тўлаб бeриш, қарзини узиш ва бошқа йўллар билан бeрса ҳам бўладими ёки нақд пул бeрган афзалми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Юқорида сиз айтган тўловлар орқали берса ҳам бўлади. Садақасини беришга лойиқ одам топиш. Уларда қуйидаги сифатлар бўлиши керак: Биринчи сифат: тақво. Садақасини энг аввало тақводорларга берган афзал. Закот берувчи бу билан уларнинг Аллоҳ таолога бўлган ҳимматларини зиёда қилади. Омир ибн Абдуллоҳ ибн Зубайр обидларнинг сажда қилиб турган пайтларини танлар эди. Халтага солинган динор ва дирҳамларни олиб келиб, уларга кўринмай халтани қўяр, уларнинг кавушлари олдига ҳамёнини қўйганини сездирар эди, холос. Унга: «Уларга садақани шундай бериб юбораверсанг бўлмайдими?» дейишган эди, «Мени ёки вакилимни кўрганда юзлари ўзгаришини хоҳламайман», деган экан. Иккинчи сифат: илмли бўлиш. Олимга мол-мулк бериш илм-ирфонга, динни тарғиб қилишга ёрдамдир. Бу эса шариатни қувватлашдир. Учинчи сифат: «Неъмат бериш ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзидан бўлади», деб эътиқоддаги одам бўлиши. Бундай одам ризққа сабаб бўлган нарсаларга илтифот қилмайдиган бўлиши лозим, чунки бир нарсани олганда мадҳ қилишга одатланган шахс ололмай қолганда уни ёмонлаши турган гап. Тўртинчи сифат: фақирлигини яширадиган, ҳожатмандлигини бекитадиган ва ошкора шикоят қилмайдиган бўлиш. Аллоҳ таоло: يَحْسَبُهُمُ الْجَاهِلُ أَغْنِيَاء مِنَ التَّعَفُّفِ «…иффатлари туфайли билмаган киши бой деб ўйлайдиганлар», деб васф қилганига ўхшаш бўлсинлар (Бақара сураси, 273-оят). Бешинчи сифат: аёлманд, қарзга дучор бўлган, оғир касалликка чалинган кишилар бўлсин. Олтинчи сифат: қариндош-уруғлардан бўлсин, чунки уларга қилинган садақа – ҳам садақа, ҳам силаи раҳмдир. Кимда ушбу сифатлардан иккитаси ёки кўпроғи жам бўлса, закотни ана шундай одамга бериш афзалдир.(“Мўминнинг нажоти” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat