Ассалому алайкум! Бир имом домла маъруза қилди. Маъруза мавзуси: Қиёматда бўладиган хисоб китоб эди. Ўша дахшатли кунда, мободо савобингиз етмай қолиб, ўз яқинларингиздан озгина савобидан сўраса хам бермас экан. -ўғлим савобингдан озгина бериб тур етмай қолди, ўтиб олай -узр отажон бу кунда бера олмайман, хали мен хисобимни билмайман балким меники хам етмай қолар. Шу зайл одам ахли аёлига, онасига, отасига зорланиб сўраса хам, барча ўзини олиб қочадиган холат бўлар экан. Бу дўзах олови одамлар кўз олдида гавдаланган пайт, хамма фақат ўзи билан ўзи қўрқув ва вахимада турган пайт, қиз бола отасига юзланиб: -майли отажон мени савобимдан олинг, мен пешонамдан кўрдим-дер экан. Шу алфоз ота хисоби тўғриланиб ўтиб кетгач. АЛЛОҲ айтаркан: -ўзи бир ожиза бўла туриб, қисмати номаълум бўла туриб, отаси учун савобини берди, мен нега энди бунга рахм қила олмас эканман, кечдим гунохидан, сўроқсиз уни хам жаннатга ўтказворинглар-дея фаришталарга хитоб қиларкан. Шунга ухшаш хадис борми?
– Ва алайкум ассалом! Бундай ҳадис борлигини билмаймиз. Валлоҳу аълам!