Ассалому алайкум! Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтган ҳадисларида: Аллоҳ йўлидаги чанг-ғубор билан жаҳаннамнинг тутуни ҳеч қачон жамланмайди дейилган экан. Лекин бир саҳоба жиҳотдан сўнг тушган ғаниматларни тақсимланмасидан эгнига кийиб олиб жангда ҳалок бўлганида пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом у кишини жаҳаннамда деб айтганини эшитгандим. Шу ҳолатда саҳоба Аллоҳ йўлида холис жиҳод қилмагани тушуниладими?
– Ва алайкум ассалом! Йўқ. Бу, Аллоҳ қайтарган бошқа яна бир ишни қилгани учун. Валлоҳу аълам!