Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кундошлик масаласи

00:15 / 13.01.2014 | tafseer | 3787
Шайх Ҳазратлари! Менинг савол йўллашимдан мақсад, бир масалада сиздан маслаҳат сўрамоқчиман, аввал ҳаётим ҳақида қисқача гапирсам. Турмуш қурганимга 3 йил бўлди. Мен турмушга чиқганимдан кейин, турмуш ўртоғимни мендан аввал рус аёлига уйланганлигини ва ундан бир ўғли борлигидан ҳабардор бўлдим. Сўнг Аллоҳнинг қадари деб, бу нарсага кўндим. Турмуш ўртоғим тўйдан кейин 2 ой яшаб Россияга кетди. 3ой туриб сафардан қайтди. Мен билан 1ой яшаб яна кетди, шу орада мен биринчи фарзандимга ҳомиладор бўлдим. Шу сафарга кетганича 2 йил деганда қайтиб келди. Шу 2 йил орасида у яна рус аёлидан қиз фарзанд кўрган. Келганига 1 ой бўлмасдан рус аёли ҳам келди ва биз кундошим билан бирга яшай бошладик. Шу вақт оралигида мен турмуш ўртоғимни менга ва фарзандимга нисбатан рус аёли ва фарзанларини орасида тенглик, адолатлик кўрмадим. Аввалига огоҳлантирдим Аллоҳдан қўрқишликка ва тенглик қилишликка. Мен бироз илмли бўлганлигим учун, улар кўп нарсани мендан талаб қилишарди сен илмлисан деб, бу нарсаларга амал қилишлик учаламизни вазифамизми ёки фақат мени? Мана 1 ойдирки, ўз она уйимдаман, 2 чи фарзандимга 8 ойлик ҳомиладорман. Шу вақт оралигида мендан хабар олмади ёки телефон қилмади, шу ишлардан сўнг мен турмуш ўртоғим билан ажрашмоқчиман. Бунга яна сабаб, қайнонамни аччиқ айтган гаплари. Илтимос, менга шу борада маслаҳат беринг! Жавоб учун раҳмат, жазаакумуллоҳу хойрон!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Адолат бўлиши керак эди. Сизга зулм бўлибди. Оилани бузмай тузатишга ҳаракат қилинг. Эрингизга гапи ўтадиган одамлар насиҳат қилсин! Агар сизга зулм қиладиган бўлса, ҳадиси шарифга биноан, қиёматда бир тарафи шал бўлган ҳолда туради ва иши оғир бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat