Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳимга яқинлашиш

04:40 / 15.03.2022 | Феруз | 1148

Ассалому алайкум! Мен Аллоҳдан узоқлашганимни хис қиляпман, илм олишимга барака йўқдек, намозларда хам хаёларим паришон. Ўзим Тиббиёт Олигохида 1-курс талабаман(Россия)да. Мен гунохларимдан тавба қиламан яна гунох қилиб қўяман. Асосий гунохим Университетда фанлардан тест ёки назорат ишлари баъзи фанлар (онлайн) бўлади ўшанда ёнимдаги катта курс талабаларидан ёрдам сўриман ёки (интернитдан) устозим билмайдилар. Лекин Аллоҳ кўриб турибти биламан. Буни ўзим хохламайман ликен рус тилини яхши билмаганим учун шундай қиляпман. Мен бахоларимни олмасам мени Университетдан хайдашади(отажоним-онажоним) қийналадилар яна. Мен илмли одамларга или олишга жуда қизиқаман фақат хозирча рус тилида бироз қийналётганим сабаб шундай бўляпти. Бу холатимга қандай йўл тутишим керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизнинг бу қилаётган ишингиз ёлғон ва кўзбўямачиликдир. Тиббиёт соҳасидаги талаба бўла туриб шу ишни қилаётганингиз бунинг гуноҳини янада оширади. Сиз дарҳол илм олишга восита бўлувчи ўша тилни пухта ўрганиб олишга киришинг, сусткашликка йўл қўйманг. Токи сиздан талаб қилинган барча илмларни пухта ўзлаштиринг. Агар шу кетишда давом этсангиз ўзингизга ҳам инсонларга ҳам фақат ва фақат зарар келтирасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat