Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Миннатдорлик изхори

00:00 / 05.03.2012 | eski savollar | 1664
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Аллоҳ таолога Салтанатининг кенглигича ҳамду санолар бўлсин! Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саловотларнинг мукаммали бўлсин! Фазийлатли Шайх жаноблари, Ассалому алайкум! Ҳазрат, кўп йиллардан бери Сиз тақдим этаётган китобларингиздан таълим оламан. Янги чиқадиган китобларингизни эса, интизорлик билан кутаман. Дастлаб чиққан китобларингиздан илм олишни бошлаган кунларимдаёқ Сиз муҳтарам зотни ўзимга Устоз деб билганман. Ғойибона бўлсада, толиби илмлик шарафига мушарраф бўлиш билан бирга бу мақомга доғ туширмасликка ҳам астойдил ҳаракат қилмоқдаман. Билмаганларимни ўрганиб, билганларимни янада мустаҳкамлашга интилмоқдаман. Ҳазрат! Ҳадисларда келишича «Набийлар динорни ҳам, дирхамни ҳам мерос қолдиришмайди, Улар мерос қилиб илмни қолдиришликлари, Олимлар эса Пайғамбарларнинг меросхўрлари эканлиги» айтилган. Шу маънода келган хадисларни хужжатликка олган холда, Сизни Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллалоҳу алайҳи всалламнинг меросхўрларидансиз, дейишга асосли хужжатим бор деб ўйлайман. Бизни вазифамиз эса, Сиз каби уламоларимизни асраб авайлаш, илмингиздан бахраманд бўлиб хаётимизга тадбиқ этиш ва келажак авлодга омонат сифатида етказишдир. Фазийлатли Шайх жаноблари! Мана бир неча йиллардан бери Сизнинг зиёратингизга борсам, дийдорингиздан баҳраманд бўлсам, суҳбатингизга эришсам ва дуоларингизга мушарраф бўлсам, хизматларингизни қилсам деган орзу билан яшайман. Аммо, масофанинг узоқлиги, машаққатнинг оғирлиги боис хозирча бу бахтдан бенасибман. Тақдир тақозоси билан айни кунларда ота-она, аҳли аёл ва фарзандларимдан узоқроқда яшашга мажбурман. Лекин, умидимни узмайман, Аллоҳ насийб эса, мушкулларим ариса, иншоаллоҳ, зиёратингизга бораман. Айни пайтда эса, Сизга бўлган муҳаббатим, эҳтиромим ҳамда миннатдорчиликларимни шу йўсинда қабул этгайсиз. Аллоҳ таоло Сизга, хонадон аҳлларингизга ва барча яқинларингизга тинчлик, тансиҳатлик ва хотиржамликни давомли қилсин. Дини Ислом йўлида қилаётган машаққатли меҳнатларингиз самарасини бу дунё ва охиратда кўпайтириб берсин. Биринчи Устозингиз ҳамда Волидаи муҳтарамангизни Аллоҳ таоло Ўз раҳматига олсин. Қиёмат кунида ўнг тараф эгаларидан қилиб, Аршнинг соясидан жой ато этсин. Охиратларини обод қилиб, Фирдавс жаннатларида Ўзи суйган бандалари билан бирга қилсин. Омийн! Дуоларингизга умидворлик или, Абу Абдурахмон.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таоло сизни Ўз ҳимоясида асрасин! Барча эзгу ниятларингизни амалга ошишида ёрдамчи бўлсин! Зиёратларни ҳам насиб этсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat