- Бу гап катта уламолар икки хил гап қилган масалаларда айтилади. Баъзилари фалон ишни қилган яхши деса, бошқалари қилмаган яхши дейишади. Мисол учун бирлари қарз берувчи қарздорнинг маросимига бормагани маъқул, яна рибога кириб қолмасин, деса, бошқалари, борса бўлаверади, дейишади. Шунда қарздонинг маросимига борган фатво йўлини, бормаган тақво йўлини тутган бўлади. Бунда сиз аралаштириб юборган тақвонинг умумий маъноси аралашмайди.