- Минг афсуслар бўлсинки, сиз айтган каби “она” номини булғаётганлар ҳали анчагина бор. Улар миялари қотиб қолган толесизлардир. Улар ўз болаларини ҳам ўзлари каби бахтсиз бўлишини истайдилар. Аммо иншааллоҳ, улар бу ёвуз ниятларига етмайдилар. Сиз каби фарзандларни Аллоҳ таоло Ўз ҳидоятига бошлаб қўйган ва улар доимо шараф эгаси бўлиб қоладилар.Аллоҳ таоло барчамизни Ўз ҳидоятига бошласин! Нобакор ота-оналарга ҳам инсоф – тавфиқ ва рушду ҳидоят берсин. Сизга ўхшаган фарзандларга икки дунёнинг бахту саодатини, шону шарафини берсин!