Ассаламу алайкум! Инсон туғилажак фарзандини Аллаҳдан дуо қилиб фарзандим шундай Аҳли илмга ўхшаб илмли бўлсин тақволик бўлсин деб дуо қилиш жоизми? Бази бирлар бундай дуо тирик кишига нисбат бериб шундай инсон бўлсин деб бўлмайди чунки у нисбат берилаётга инсон қандай хотима билан кетиши иймон биланми ёки куфр холатда кетадими бу Аллоҳга аён шунинг учун туғилажак фарзандни трик инсонга ўхшасин дейиш жоиз эмас дейишади. Шу қанчалик тўғри?
– Ва алайкум ассалом! Фарзанд бирор улуғ инсонга ўхшашини Аллоҳдан дуо қилиб сўралганда унинг оқибати эмас, ҳозирги ҳолати назарда тутилади. Валлоҳу аълам!