Ассалому алайкум! Биз квартирамизда дўстим иккимиз жамоат бўлиб намоз ўқимоқчимиз. Одатда алохида ўқиган вақтимизда мен унга нисбатан тезроқ ўқийман. Мисол учун пешин намозини ўқишимга 18-20 дақиқа кетади дўстимга эса 22-25 дақиқа кетади. Орамизда ким имом бўлиши керак? Бир танишим имомликни диндан хабари кўпроқ киши қилиши керак деб айтди. Шу ростми?
2). Дўстим билан жамоат ўқисак мен имомлик қилсам у мендан ортда қолиб кетиши аниқ. Мисол учун мен имомлик қилган вақтимда саловатни ўқиб салом бераётган вақтимда дўстим энди ташаххудни тугатган бўлса нима қилади?
– Ва алайкум ассалом! 1). Кимни тажвиди яхши бўлса ўша имом бўлади.
2). Сиз билан бирга салом беради. Валлоҳу аълам!