Ассалому алайкум! Оилада қийналмай тўкин сочинликда яшасам бошқа қийналган қариндошларим масалан укамга турмуш ўртоғимдан сўрамай уйдаги ортиқча масаллиқларимдан бериб юборсам эрим молига хиёнат қилган бўлмайманми?
– Ва алайкум ассалом! Хиёнат қилган бўласиз. Шунинг учун эрингизга эҳсон қилганларни савоби, умри, бахти зиёда бўлишини тушунтиринг. Валлоҳу аълам!