Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир неча талоқ деганман

14:51 / 16.11.2020 | Firdavs | 1747

Ассалому алайкум! Мен аёлимга талоқ деб смс орқали жўнатканман. Лекин у сўзни 4 мартда ёзганман. 1-си қўл телфонига санга талоқ қўйдим деб ёзганман. 2 дақиқадан кейин телеграм орқали ёзганман. Кейин яна 2 дақиқадан кейин яна санга талоқ ва талоқ деб ёзганман. Кейин оиламни ўйлаб яшаш мақсадда бир домла билан гаплаштим. Шу масалада улар айтиларки биринчи ёзганизда 1 талоқ тушуб бўлган, қолгани 1000та ёзганизда хам 1 талоқ тушади дегандила. Саволим шуки неча талоқ тушкан бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бир талоқдан кейин 1000 талоқ қўйсангиз учта талоқ тушиб, қолган 997тасига қиёматда жавоб берасиз. Сиз гаплашган домла ҳақиқатан шундай деган бўлса талоқ борасида илмсиз эканлар. Кўпинча шундай бўлади. Кўпчилик яхши Қуръон ўқишни биладиган одамни домла деб ўйлайди, уни эса фиқҳий масалаларда мутлақо хабари бўлмайди. Талоқ фиқҳдаги энг қийин мавзу. Бир неча йил дарс айтганлар ҳам бу борада оқсаланиб қолади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat