Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Биз закот бера оламизми?

05:53 / 11.05.2020 | Nargiza Xudoynazarova | 1466

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим билан бир йилда йиғган пулимиз 2900$ бўлди. Биз закот бера оламизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳар ким ўз ҳиссасини ажратиши керак. Шунда кимни ҳиссаси нисобга етса ва нисобга етганига бир йил бўлган бўлса ўшанинг зиммасига закот вожиб бўлади. 

Савол: Эр-хотин биргаликда тижорат қилсалар закотларини қандай адо қиладилар?

Жавоб: Аввало эр-хотиннинг мулки аниқ тайин қилинган бўлиши лозим. Чунки, икковларидан бирлари вафот этса, тақсим қилинадиган мерос тайин бўлишлиги шарт. Агар ажратиб тайин қилиб олмаган бўлсалар, у ўртадаги молни икки томонга тақсимланганда ҳар бирига нисоб миқдорича мол тегса, икковларига ҳам закот лозим бўлади. Агар тақсим қилинса, иккалаларига теккан улуш белгиланган закот нисобига етмаса, у ҳолда закот бермайдилар (Апке масаил унка ҳал). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat