Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иймонни кучайтириш

20:36 / 05.08.2020 | Muhammadbobur | 2177

Ассалому алайкум! Шу қадар кўп гуноҳ қилибманки хатто мунофиқ бўлиб қоганими сезмапман. Орган соҳасида ишлардим, касбимни ўзгартириб тижорат билан шуғулланяпман. Баъзида гуноҳларимни эслаб йиғлашга ҳаракат қиляпман, қалбим очилсин деб. Лекин батамом қалб хотиржам бўлмаяпти. Дуо қилсам ижобат бўлмайди, кейин ахир ўзим шунча гуноҳ қиганман олдин тавбамни қабул қилсин кейин ижобат бўлар диману хатто фиравнни ҳам дуосини ижобат қилган Аллоҳим нега ижобат қилмасин, нега қалбим таскин топмаяпти деган ҳаёл келади. Қандай қилиб вас-васлардан қутулиб қалб ҳотиржамлигига тезроқ эришсам бўлади? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Банданинг ҳар бир қилган дуоси шак-шубҳасиз ижобат бўлади. Оддий битта мева пишиши учун бир фасл ўтиши керак бўлади. Сиз қилган дуоингизни бир мевачалик ҳам кутмаслигингиз бу нотўғрида. Сиз дуоларни қилаверинг қилаверинг Аллоҳ ёғдириб юборганда кўрасиз, йиғиштиришга улгуролмай қоласиз. Қилган дуоингизни натижаси кўринмаётса фасли энди келади деб кутинг. Иккита пайғамбар Мусо ва Ҳорун алайҳимассаломлар фиръавннинг ҳаққига дуобад қилдилар. Аллоҳ ижобат қилганини билдирди, дуо қилинган вақтдан ҳалок бўлгунича орадан 40 йил ўтди. Икки пайғамбар дуоси шак-шубҳасиз мустажоб бўлган, натижаси кўрилгунча 40 йил ўтди. Сиз билан биз эса бир аъробийга ўхшаймиз. У икки ракъат намоз ўқиб ваҳий кутишни бошлаган экан. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat