Ассалому алайкум! Бугунги кунда оилам билан Тошкент шаҳрида яшайман. Оллоҳга шукр, ҳозирда учта уйим бор, Биринчиси - Тошкентда 3 хонали уй, бунда ўзим ва оилам яшаймиз. Иккинчиси - Тошкентда 2 хонали уй, бунда куёвим ва қизим уй олгунларича вақтинчалик яшаб келаяптилар, уй олганларидан кейин ўғлимизга беришни режалаштириб қўйганман. (Олдинги йиллар уйни тахминий қийматидан закот чиқариб келганман). Учинчиси - Вилоятда отамиз ҳовлисидаги ерда қурилиган уйимиз. Йилига уч-тўрт марта вилоятга борганимизда йил давомида ўн-ўн беш кун шу уйдан оиламиз билан фойдаланиб келганмиз. Бошқа ҳеч ким бу уйдан фойдаланмайди. (Олдинги йиллар уйни тахминий қийматидан закот чиқариб келмаганман) Ҳозирда шу уйни таъмирланаяпти, келгусида ижрага бериб ёки бирор тижорий (ўқув маркази, боғча ёки бошқа) мақсадда фойда олиш учун ишлатмоқчиман. Иншооллоҳ манфаатли ва баракали бўлсин. Саволим: 1) Тошкентдаги 2 хонали уйни тахминий қийматидан закот чиқаришни давом эттираманми? 2) Вилоятддаги ҳовли уйни тахминий қийматидан закот чиқараманми ? 3) Йил давомида йиғилган ва вилоятддаги ҳовли уйни таъмирлашга сарфланган маблағдан закот чиқараманми ? 4) Вилоятддаги ҳовли уйни тижорий мақсадда фойдаланиб топилган маблағни менга теккан қисмидан закот ҳисоблаш тартиби қандай?
– Ва алайкум ассалом! 1-2). Пул банд қилиш мақсадида олинмаган уйдан закот берилмайди.
https://savollar.islom.uz/s/174882
3-4). Уларни закот нисобингизга қўшиб ҳисоблайсиз. Закотни адо қилиш вожиб бўлган кунда ҳали ҳам ўша пуллар турган бўлса закотини берасиз. Сарфлаб бўлинган бўлса улардан закот берилмайди. Валлоҳу аълам!