Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Лоторея ютуғини ҳалоллаш

14:06 / 01.02.2018 | O‘g‘iljon | 8085

Ассалому алайкум! Лоторея тўғрисида менда бир савол бор эди. Агар лотореяда ютуқ чиқса ва уни тенг ярмини хайр-эхсон қилсам қолгани менга ҳалол бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Асмаъий раҳматуллоҳи алайҳ кўчада кетаётса бошида саватга анор солиб кетаётган бир жориянинг ортидан бир йигит тушиб, ундан бир дона анорни ўғирлаб олди. Асмаъий ўғрининг ортидан тушиб кузатди. Шунда ўғри кўча бўйида ўтирган бир ночор инсонга ўғирлаган анорини садақа қилди. Асмаъий йигитнинг ортидан бориб нега бундай қилганини сўради. Йигит эса “Мен Аллоҳ билан савдолашяпман. Ўғирлик қилдим бир гуноҳ ёзилди, ҳадисларда эҳсон эвазига 10та ажр берилиши ёзилган. Уни ночорга эҳсон қилдим. Шу ҳадисга биноан 10та савобга эга бўлдим. Қиёмат куни бир гуноҳим эвазига бир савобим олинса, 9таси фойдамга қолади” деди. Асмаъий: “Сен нотўғри ижтиҳод қилибсан, чунки ўғирлик гуноҳи кабира бўлиб, ҳаром амалдир. Ундан эришилган нарса ҳам ҳаром ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Аллоҳ таоло покдир, фақат покизанигина қабул қилади” деганлар. Шунинг учун Аллоҳ сени ҳаромдан топганингни асло қабул қилмайди. Ҳатто  уламолар: “Ҳаромдан топиб савоб умидида садақа қилиш куфрдир” деганлар. Чунки ҳаром молнинг ҳукми ўз эгасига қайтарилиши, эгаси топилмаса савобини умид қилинмасдан фақир-мискинларга садақа қилишдир” деди. (Қисосу тарихил узамо китобидан). Сизнинг ҳам қилмоқчи бўлган ишингиз худди шунга ўхшайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat